47113

Сержант хизмат қуроли билан командирини отиб ўлдирди

Дунё 7 сентябрь 16:59 1 720
Фото: uralskweek.kz

Қозоғистоннинг Ғарбий-Қозоғистон вилояти Чапаево аҳоли пунктида полиция сержанти хизмат қуроли билан ўз командирини отиб қўйди, деб хабар қилди «Менинг шаҳрим» регинал порталига асосланиб РИА Новости.

Нашр хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса пайшанба куни куннинг иккинчи ярмида рўй берган.

«Акжаик тумани Чапаево поселкасида ички ишлар бўлими ҳудудида 1994 йилда туғилган полиция сержанти …. 1986 йилда туғилган взвод командирига қарата табел қуролдан ўй узган. Командир олинган жароҳатдан вафот этган», – деб хабар қилган порталга маҳаллий полиция матбуот-хизмати.

Ушбу ҳолат юзасидан «қотиллик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Изоҳ билдириш