47032

Қобулда яна портлаш. Қурбонлар бор

Дунё 6 сентябрь 14:49 293

Қобул шаҳрининг ғарбий қисмида икки портлаш оқибатида 25 киши ҳалок бўлди, шунингдек 95 киши жароҳат олди. РИА Новости Синьхуа агентлигига асосан хабар қилди.

Биринчи портлаш чоршанба куни Қобулнинг ғарбий қисмида жойлашган якка кураш клубида мусобақа вақтида содир бўлди. Портлаш ҳудкуш террорчи томонидан содир этилди.

Иккинчи портлаш аввалги портлаш яқинида содир бўлди. Маҳаллий ОАВларга қараганда, иккинчи ҳужум ҳуқуқ тартибот орган ходимларга қаратилган.

Қобул полицияси вакили Хашмат Станикзай маълумотларига кўра, биринчи портлаш оқибатида 6 нафар спортчи ҳалок бўлди ва яна 10 та жароҳат олди. Иккинчи портлашда эса Tolo News телеканали 2 нафар журналисти ҳалок бўлди, шунингдек 4 нафар репортер жароҳатланди.

Агентлик хабарига кўра, кўплаб жабрланганлар, шу жумладан 7 нафар полициячилар оғир аҳволда.

Бу икки портлаш учун масъулиятни “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси ўз зиммасига олди.

Изоҳ билдириш