4684

Афғонистондаги харбий базага қилинган хужумдан сунг мудофаа вазири ва бош штаб бошлиғи ишдан кетди

Дунё 24 апрель 14:19 326

Афғонистон мудофаа вазири Абдулла Хон Ҳабибий ва қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи Кадам Шох Шаҳим истеъфога чиқди. Бу ҳолат “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари мамлакат шимолида жойлашган ҳарбий базага ҳужум қилишганидан сўнг юз берди. Ҳужум оқибатида 150дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда мамлакат президенти котибиятига суянган холда «Ria.ru» нашри

«Мудофаа вазири Абдулла Ҳабибий ва қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи Кадам Шох Шаҳим ўз лавозимларини тарк этишди, бундай қарор дарҳол кучга кирди», – дейилади президент котибиятининг Twitter’даги расмий саҳифасида жойлаштирилган баёнотда.

Аввалроқ Пажвак агентлиги ўтган жумада афғон армияси либосида бўлган жангарилар Балх вилоятидаги ҳарбий база ҳудудига бостириб киришгани ҳақида хабар берганди. Ҳужум учун масъулиятни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олди. Wall Street Journal газетасининг афғон амалдорларига асосан хабар беришича, ҳужум оқибатида камида 170 киши ҳалок бўлган.

Изоҳ билдириш