4674

Россия ҳарбий харажатлар бўйича Саудия Арабистонини ортда қолдириб, кучли учликка кирди

Дунё 24 апрель 13:06 276

Россия 2016 йил якунларига кўра қуролланиш харажатлари бўйича Саудия Арабистонини ортда қолдириб жаҳонда учинчи ўринга чиқди. АҚШ ва Хитой етакчилик позициясини сақлаб қолди, Европа қаторасига иккинчи йил ҳарбий харажатлар ўсиш тенденциясини кўрсатди.  Бу ҳақида«РБК» хабар берди.

2016 йилда дунёда ҳарбий харажатларнинг умумий ҳажми 2015 йилга нисбатан 0,4 фоизга ўсиб, 1,69 триллион долларни ташкил қилган. Етакчиликни АҚШ сақлаб қолган: 2016 йилдаги харажатлар  1,7 фоизга ўсиб, 611 миллиард долларни ташкил қилган. Хитойнинг харажатлари 5,4 фоизга ўсиб, 215 миллиард долларни ташкил қилган. Россия Саудия Арабистонини ортда қолдириб, учинчи ўринга чиқиб олди. Ҳарбий бюджети 2016 йилда 8,5 фоизга ўсган Ҳиндистон 55,9 миллиард доллар билан бешинчи ўринни эгаллади.

Россиянинг ҳарбий бюджети 2016 йилда 5,9 фоизга ўсиб, 69,2 миллиард долларни ташкил этди. Саудия Арабистони ҳарбий бюджетни 2016 йилда бирданига 30 фоизга яъни 25,8 миллиард долларга камайтирди ва 69,2 миллиард долларни ташкил қилди.

Изоҳ билдириш