46722

Трамп Оқ Уйда ФИФА президенти Жонни Инфантино билан учрашди (видео)

Дунё 29 август 16:13 332

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ Уйда ФИФА президенти Жонни Инфантино ҳамда Қўшма Штатларнинг соккер спорти президенти Карлос Кардерио билан учрашди.

Шимолий Американинг футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиши муносабати билан ташкил этилган учрашув оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида бўлиб ўтди. Юқори савияда ташкил этилган учрашув маҳаллий телеканалларда намойиш этилди.

Муҳим воқеълик муносабати билан Инфантино ҳамда Кардерио мамлакат раҳбарига эсдалик тариқасида ўйин давомида ҳакам томонидан ишлатиладиган қизил ва сариқ карточкаларни тақдим этган.

Изоҳ билдириш