46315

Александр Лукашенко Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди

Дунё 24 август 9:40 411

Беларус президенти Александр Лукашенко 12 сентябр куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Таъкидланишича, ташриф давомида икки мамлакат ўртасида 20га яқин ҳужжатлар имзоланади.

Беседа Президента Российской Федерации Владимира Путина с Президентом Республики Белоруссия Александром Лукашенко
ФОТОХОСТ-АГЕНТСТВО
Лукашенко Ўзбекистонга янги элчихона қуришни таклиф қилди
24 август куни эса Тошкент шаҳрида беларус ёзувчиси Якуб Колас ҳайкалининг очилиш маросими ўтказилади.

Куни кеча, 22 август куни Беларус Бош вазири ўринбосари Махаил Русий бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келган эди.

Беларус делегацияси 22-24 август кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилишида қатнашмоқда.

Йиғилишда савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки давлат муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Беларус раҳбари сал олдин Минск ва Тошкент муносабатлари сўнгги вақтларда фаол равишда ривожланаётганини эътироф этган ва бу ижобий ўзгаришларда Шавкат Мирзиёевнинг роли беқиёслигини таъкидлаган эди.

«Бу ўқимишли, истеъдодли раҳбар, ўз мамлакати учун истиқболларни кўра оладиган сиёсатчи», – дея таъкидлаган эди Лукашенко Ўзбекистон президенти ҳақида гапирар экан.

Ўзбекистон ва Беларус раҳбарлари ўзаро муносабатларнинг янги босқичи ва олдинга амалга ошириладиган «улкан сакраш» борасида муҳокама юритишлари кутилмоқда.

Изоҳ билдириш