46140

Ўзбекистон Тожикистонда иккита ГЭС қурилишида иштирок этади

Дунё 17 август 16:32 439

Ўзбекистон Тожикистон ҳудудида иккита ГЭС қурилишида иштирок этади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Биз бугун, биргаликда, Тожикистон ҳудудида, Зарафшон дарёси бўйида умумий қуввати 320 МВт бўлган иккита ГЭС қуришга тайёрмиз”, – деди Шавкат Мирзиёев музокаралар якунида.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Сарёз кўлининг чучук сувидан биргаликда фойдаланиш имкониятлари ўрганилаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

«Ушбу гидротехник қурилиш лойиҳаси бизнинг ҳудудий ҳамкорлигимизда ўта жиддий масала бўлади», – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўз навбатида, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, чучук сув заҳираси 17 миллиард кубометр бўлган Сарёз кўлининг сувини бутун Марказий Осиё учун ишлатиш масаласи муҳокама қилингани ҳақида гапирди.

“Мен олдин ҳам кўп марта айтганман, ҳозир ҳам айтаман – биз ҳеч қачон ўз қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз”, – деди Раҳмон.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин ОАВларда Тожикистон Сарёз кўлининг ичимлик сувини Хитой компаниясига сотиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мутахассислар ушбу лойиҳа Марказий Осиё мамлакатларида сув танқислигига олиб келиши мумкинлигини айтишган эди.

Изоҳ билдириш