4565

Бугун Францияда президент сайловининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда

Дунё 23 апрель 15:25 346

Ушбу сайловда мамлакат тарихида биринчи бор 4 киши сайловнинг иккинчи босқичига ўтиши мумкин.

Бугун Францияда президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайловнинг биринчи бисқичида 11 номзод иштирок этмоқда ва мамлакат тарихида биринчи бор (1958 йилдан бери) улардан 4 киши сайловда ғолиб чиқиш имконига эга.

Францияда сайлов тизими 2 босқичдан иборат бўлсада, агар номзодлардан бири биринчи босқичда 50%дан кўп овоз олган тақдирда у дарҳол президент деб эълон қилинади. Лекин бу сафар бирорта ҳам номзод мутлақ устунликка эга эмас.

Етакчи номзодлар орасида “Олдинга” сиёсий ҳаракати етакчиси Эммануэл Макрон — 22,5-24%, Миллий фрон етакчиси Марин Ле Пен – 22-23%, “Бўй сўнмаган Франция” ҳаракати етакчиси Жан-Люк Меланшон — 16,5-19%, Социал партия вакили Бенуа Амон — 6,5 – 8% овоз олиши кутилмоқда. Ушбу сайлов Францияда 11 президент сайлови бўлади. Сайловда 47 миллион киши қатнашиши кутилмоқда. Тарихда номи қолган Франциянинг энг машҳур президентлари: Шарль де Голль, Жорж Помпиду, Валери Жискар д’Эстен, Франсуа Миттеран, Жак Ширак. Сайловнинг иккинчи босқичи 7 май куни бўлиб ўтиши керак.

Изоҳ билдириш