45051

Эронда юз берган кучли зилзила оқибатида 287 киши жабрланди

Дунё 23 июль 12:07 233

Эронда 5,8 магнитудали зилзила юз берди, у бир кеча-кундуз ичидаги тўртинчиси бўлди, деб ёзади «Газета.ru».

Эрон сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Ер силкинишидан жабрланганлар ва етган моддий зарар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Сўнгги бир кеча-кундузда Эронда учта зилзила қайд этилди. Уларнинг энг кучлиси Карманшоҳ вилоятида кузатилди ва 5,9 магнитудани ташкил қилди. Табиий офат натижасида 287 киши жабрланди, 101 та бино тўлиқ вайрон бўлди, яна 850 таси зарар кўрди.

 

Изоҳ билдириш