4442

Канадада 12 ёшли бола тўппончадан тенгдошини отиб қўйди

Дунё 21 апрель 14:23 399

Канаданинг Манитоба провинциясидаги Гарден-Хилл ҳиндулар қишлоғида бола тенгдошини тўппончадан отиб қўйди. Бу ҳақида «ТАСС» хабар бермоқда.

Полиция маълумотларига кўра, 11 ва 12 ёшдаги уч нафар бола бирларининг уйидан қурол топиб олади. Тўппончани ўйнаб туриб, 12 ёшли бола ўзидан бир ёш кичик ўртоғини отиб қўйди.

Фожиадан кейин полиция ўқ отган бола ва унинг отасини қўлга олди. Болага қуролдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, отасига эса қуролни қоидаларга мувофиқ сақламаганлик айблари қўйилди.

Улар суд қарорига қадар очиқликка қўйиб юборилди.

Изоҳ билдириш