43334

Россия АҚШ билан муносабатларни нормаллаштириш йўлидан боришга тайёр – Песков

Дунё 2 июль 8:45 177

Путин ва Трамп учрашуви 16 июл куни бўлиб ўтади. Президентлар РФ ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг истиқболдаги ривожланиши, шунингдек, халқаро кун тартибидаги бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Россия томон америка томон истаган даражада АҚШ билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёр, деб баёнот берди Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков. «Президент (РФ президенти Владимир) Путин аввал бошданоқ Россия Федерацияси АҚШ билан муносабатларни нормаллаштириш йўлидан ва амрикалик ҳамкасбларимиз тайёр бўлган даражада муносабатларни ривожлантиришга тайёр ва бундан манфаатдорлигини маълум қилган», — деди Песков журналистларга.
Песков Америка етакчисининг Москва ва Вашингтоннинг муносабатлари яхшиланишига Штатлардаги ички сиёсий қарама-қаршиликлар ҳалал бераётгани тўғрисидаги таъкидларига изоҳ бериб ўтирмади.

«Бу фикр Россия томонидан эмас, балки президентнинг ўзи (АҚШ президенти) томонидан айтилди, шу боис бу ерда манба хабарга таяниш керак», — деди Песков.

Изоҳ билдириш