43331

Қобулда 38та суиқасдни бошдан кечирган спецназ командири ўлдирилди

Дунё 2 июль 8:42 369

Қобулда шоҳид-террорчи ҳужуми оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди

Афғонистон полицияси спецнази қўмондони Азизуллоҳ Карван Қобулда номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди, деб хабар қилди РИА Новости Tolo News каналидан олинган маълумот асосида.

Хабарда айтилишича, Карван Афғонистон жануби-шарқидаги Пактика провинциясида полициячилар спецназининг 01 бўлинмасига қўмондонлик қилган.

Март ойида Пажвак агентлигига берган интервьюсида Карван куч тузилмаларидаги 16 йиллик фаолияти давомида ўз жонига қилинган 38та суиқасдни бошдан кечирганлиги ҳақида айтиб берган.

 

Изоҳ билдириш