43120

Қозоғистонда ҳалок бўлган ватандошимиз ҳақида расмий маълумот берилди

Дунё 27 июнь 12:04 713

Аввалроқ, жорий йилнинг 25 июнь куни Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятида Mazda машинаси Ssang Yong Istana русумли микроавтобуснинг орқасидан уриб юборгани ҳақида хабар берган эдик.

Натижада, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 1 нафари воқеа жойида вафот этган, 4 нафари турли даражада тан жароҳати олиб, Чимкент шаҳар касалхонасига ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, Dафот этган фуқаронинг жасади Чимкент шаҳар касалхонасига сақланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тезкор рақамлари” (+998 71) 147-10-50.
Ўзбекистон Республиксининг Қозоғистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонаси +7 727 291-06-44.

Изоҳ билдириш