43018

Трамп: «Сочларим ҳақиқийлигини билгач, унинг кайфияти тушиб кетганди»

Дунё 26 июнь 15:13 498

АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Каролина штатида ўзининг сайловчилари билан учрашуви чоғида, парик тақадиганларга сайловларда иштирок этмасликни маслаҳат берди.

«Барча менинг сочлари ҳақиқиймаслиги, улар меники эмаслигини гапирарди, эмишки мен парик тақармишман. Лекин энди ҳеч ким бу ҳақда гапирмайди, сабаби, мен шаррос ёмғир остида бўлдим, соатига 60 миль эсаётган шамолда ҳам… Агар у сочлар сеники бўлмаса, сайловларда иштирок этма», — деди Трамп.

Тадбир Fox News телеканали томонидан тўғридан-тўғри трансляция қилинган.

Америка етакчиси, сайловолди кампанияси вақтида NBC телеканалида сатирик шоу бошловчиси Жимми Фэллонуга сочларининг ҳақиқий-ҳақиқиймаслигига ишонч ҳосил қилиш учун уларни тўзғитиб кўришга рухсат берганлиги ҳақидаги воқеани ёдга олди.

«Сочларим ҳақиқийлигини билгач, унинг кайфияти тушиб кетганди», — деди АҚШ президенти.

Изоҳ билдириш