4291

Бугун ШҲТ Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланади

Дунё 20 апрель 12:17 302

Жорий йилнинг 17-19 апрель кунлари Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий коордонаторлари кенгашининг (МКК) навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари Давлат раҳбарлари кенгаши ва ШҲТнинг бошқа низомий органларининг бўлажак мажлислари, шунингдек, 2017 йилнинг 20-21 апрель кунлари ўтказиладиган ташкилот ташқи ишлар вазирларининг учрашувига тайёргарликнинг бориши юзасидан фикр алмашдилар.

Кун тартиби, имзолаш учун киритиладиган ҳужжатлар рўйхати лойиҳалари ҳамда ШҲТ доирасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Изоҳ билдириш