4273

Сурия ўз самолётларини Россия ҳарбий базаси яқинига жойлаштирди

Дунё 20 апрель 11:09 346

«Газета.ru» нашрининг хабар беришича, Сурия ҳукумати ўз арсеналини АҚШ ва унинг раҳбарлигидаги коалициянинг ракетали зарбаларидан ҳимоялаш учун ўз самолётларини Россиянинг «Хмеймим» ҳарбий базасига яқин жойга жойлаштирди.

Манбанинг сўзларига кўра, шу тариқа, Сурия президенти Башар Асад «Кремлдан паноҳ қидирмоқда».

Дамашқдагилар тахмин қилишича, Россия базасининг яқинда жойлашгани Пентагонни кейинги зарбалардан тийилишга мажбур қилади.

Изоҳ билдириш