4178

Ҳиндистонда автобус дарёга қулади, жуда кўп қурбонлар бор

Дунё 19 апрель 15:38 288

Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида автобуснинг Тонс дарёсига қулаши оқибатида 44 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида ANI агентлиги хабар бермоқда.

Хабарга кўра, автобусда 50дан ортиқ йўловчи бўлган. Ҳодиса юз берган жойга қутқарув хизматлари етиб борган.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг Манипур штатида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, 25 инсон жароҳатлангани ҳақида хабар тарқалганди.

Изоҳ билдириш