4146

Қозоғистонда сув тошқини: ортиқча сувлар Ўзбекистонга йўналтирилиши мумкин

Дунё 19 апрель 13:42 350

16 апрел куни Шарик дарёсига қуйиладиган Жембарак дарёсининг тўлиб-тошиши натижасида Рузаевка қишлоғида сув сатҳининг фавқулодда тез кўтарилиши ҳолати кузатилган. Оқибатда 185 та уйни сув босган. Зудлик билан эвакуация ишлари амалга оширилган, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон.

15 апрел куни эса Қозоғистоннинг Акмолин вилояти Отбосар шаҳрида фавқулодда ҳолат юзага кела бошлаган — шаҳар олдидан оқиб ўтуввчи Жабай дарёси ҳимоя тўғони ювиб кетила бошлаган. Вазият ўта оғир бўлгани учун ҳудудга қўшимча кучлар йўналтирилган.

Сўнгги хабарларга кўра, сув тошқини Остонагача етиб келиши мумкин. ОАВларда берилаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон томон Қозоғистон ҳудудида жойлашган сув омборларидаги ортиқча сувларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистон Бош вазири Бакитжан Сагинтаев фавқулодда кенгаш давомида ҳукумат аъзоларига табиий офатларга олдиндан тайёргарлик кўриш топшириғини берган. Вазирлар маҳкамаси раҳбари мамлакатда рўй берган ҳодиса — ҳукумат томонидан йўл қўйилган хато натижаси эканлигини таъкидлаган.

Қозоғистоннинг бир нечта туманларида Фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Ўтган дам олиш кунларидан буён мамлакат сув тошқинидан азият чекмоқда. Қозоғистон ИИВ маълумотларига кўра, сув тошқини Қозоғистоннинг еттита шаҳарларида 52та аҳоли пунктларига зарар етказган.

Изоҳ билдириш