41450

Путин ҳамкасблари орасида кимларга «сен» деб мурожаат қилишини айтди

Дунё 8 июнь 13:21 1 648

Россия президенти Владимир Путин халқаро саҳнада ҳамкасбларидан кимларга «сен» ва кимларга «сиз»лаб мурожаат қилиши ҳақида сўзлаб берди.

«Инглиз тилида, барчамиз биламизки, сиз йўқ, у ерда ҳаммаси «you», яъни ҳаммаси осонроқ, аммо француз, немис ва бошқа қатор тилларда «сиз» ва «сен» мурожаатлари мавжуд. Шу боис, кўплаб ҳамкасбларим билан мана шундай норасмий муносабатлар ўрнатишга тўғри келган.

Мисол учун, дейлик Япония Бош вазири билан бир-биримизга исмларимизни айтиб, «сен»лаб мурожаат қиламиз, Германия канцлери, Франция президенти билан ҳам худди шундай», — деди Россия президенти тўғридан-тўғри мулоқот давомида.

Шу билан бирга, Путин, айрим хорижий ҳамкасблари билан фақат «сиз»лаб мурожаат қилишини таъкидлади. Масалан, Чехия президентига, нега деганда, унинг ёши Путинникига нисбатан каттароқ.

«Ўйлайманки, унга «сиз»лаб мурожаат қилиб, тўғри қиламан. Кўпчилик билан ўзаро суҳбатда бир-биримизга исмимизни айтиб мурожаат қиламиз. Бу менимча, жуда муҳим, нега деганда биз фаолият юритадиган даражада ўзаро ҳурмат — ҳар қандай ҳолатда сақланиб қолиши зарур, чунки у янада жиддий халқаро масалаларни ечишда яхши инструмент бўла олади», — деди Путин.

Изоҳ билдириш