41403

Афғонистон ҳукумати “Толибон” билан ярашилганини эълон қилди

Дунё 7 июнь 16:15 614

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани “Толибон” радикал ҳаракати билан мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи ва Ҳайит байрами муносабати билан вақтинчалик ярашув эълон қилди.

“Афғонистон ҳукумати Рамазоннинг 27-кунидан бошлаб (11 июнь) Ҳайит байрамининг бешинчи кунигача(19 июнь) ярашув эълон қилади”, деб ёзади Xalq so`zi nashri.

“Афғонистон хавфсизлик кучлари “фақат “Толибон” ҳаракати аъзоларига қарши ҳужум операцияларини тўхтатишини ва хориж давлатлари томонидан қўллаб-қувватланаётган “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ва бошқа террорчилик ташкилотларига қарши курашни давом эттиришини”, дейди Ашраф Ғани ўз твиттерида.

“Ярашувни эълон қилар эканмиз, биз бу орқали Афғонистондаги қарама-қаршиликларга тинч йўл билан ечим топилишида афғон ҳукумати кучлари ва халқ иродасини ифодалаган бўламиз”, деб ёзади Ашраф Ғани.

Изоҳ билдириш