41253

Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исоқов ҳибсга олинди

Дунё 6 июнь 14:52 492

Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исоқов коррупция бўйича жиноий ишни суриштирувдан ўтказиш доирасида қўлга олинди. Бу ҳақда республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берган.

Олдинроқ унга коррупцияда айблов эълон қилинган ва яшаш манзилини тарк этмаслик чораси белгиланганди. Суд 5 июнь куни бу чорани ўзгартирди. Энди Сапаров Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида сақланади.

Эслатиб ўтамиз, Исаков Хитойнинг ТBEA компанияси манфаатларини илгари сурганликда айбланмоқда. Гап Бишкек иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш жараёни ҳақида кетмоқда.

Изоҳ билдириш