41172

Доналд Трамп Рамазонда ифторлик уюштиради

Дунё 5 июнь 17:06 358

Америка Қўшма штатлари президенти Доналд Трамп жорий йилнинг 6 июнь куни Оқ уйда ифторлик уюштириши ҳақида маълум қилинди. 

Бу сингари ифторликлар АҚШ президентлари даврида анаънага айланган бўлиб, мусулмонларга нисбатан бағрикенгликни кўрсатиш ва америкалик мусулмонларга ҳурматни намоён қилиш мақсадида ташкил этилади.

Доналд Трамп томонидан 2017 йил Рамазонда ифторлик ўтказилмагани сабабли бу мавзуда кўплаб муҳокамалар бўлаётган эди.

Маълумотларга кўра, АҚШ Давлат департаменти ифторликнинг ташкилотчиси бўлиши айтилмоқда, бироқ меҳмонлар рўйхати ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумотлар берилмаган.

Изоҳ билдириш