4111

Сурияда яна икки нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди

Дунё 19 апрель 10:13 236

Reuters агентлиги Сурияда яна икки нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида маълумот олганини хабар қилди, деб ёзади «Коммерсантъ». Агентлик марҳумларнинг қариндош ва дўстларига таяниб таъкидлашича, март охирида Алексей Сафонов ва Владимир Плютинскийнинг ўлими ҳақида маълум бўлган. Улар Сурияда шартнома бўйича жанг қилган.

Март ўрталарида ҳалок бўлгани тахмин этилаётган 41 ёшли Сафоновнинг қариндошлари Reuters’га ҳодиса тафсилотларини келтира олмади. Агентлик суҳбатдошларидан бири айтишича, Сафонов ўлимидан икки ҳафтача ўтиб, Ростов вилоятидаги Почтовий қўрғонига дафн этилган.

46 ёшли Владимир Плютинский, Reuters унинг ўлими ҳақидаги гувоҳномага таяниб ёзишича, Суриянинг Тиас шаҳрида, Пальмира яқинида 12 февраль куни ўлдирилган. Россия мудофаа вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги ва Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси ҳозирча Reuters маълумотларини изоҳлагани йўқ.

Изоҳ билдириш