40803

Имомали Раҳмон Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди

Дунё 1 июнь 13:36 450

Тожикистон ҳукуматининг Душанбедаги қароргоҳида 31 май куни тушдан кейин Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ариповнинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда АП хабар бермоқда.

Томонлар иқтисодиёт, хавфсизлик, маданият, таълим, ижтимоий ва аграр сектор, энергетика, саноат соҳаларида ҳамкорлик қилишни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида Душанбе ва Тошкент ўртасида имзоланган битимларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг жорий йил кузида Ўзбекистонга амалга оширадиган давлат ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Тожикистон Президентининг яқин истиқболдаги мазкур ташрифи икки давлат ўртасида барча жабҳалардаги алоқалар ривожига янги туртки беришига ишонч билдирилди.

Изоҳ билдириш