40705

Қирғизистон собиқ бош вазири коррупцияда айбланмоқда

Дунё 1 июнь 9:04 187

Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исаков коррупцияда айбланмоқда. Ундан шаҳарни тарк этмаслик бўйича тилхат олинган. Бу ҳақида Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасига (МХҚ) таяниб, «News.tj» хабар берди.

Исаковга нисбатан айблов Бишкек иссиқлик электростанциясини (ИЭС) модернизация қилиш борасидаги жиноят ишининг тергови доирасида эълон қилинган.

«Аниқланишича, у 2013 йилда Қирғизистон президенти маъмурияти раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаб юрган кезларида ‘Бишкек шаҳри иссиқлик электростанциясини модернизация қилиш’ лойиҳасининг амалга оширилиш вақтида ўзининг сиёсий мавқеидан фойдаланиб, бир гуруҳ шахслар билан биргаликда олдиндан режалаштирилган ҳаракатлар орқали пудратчини танлов асосида танлаб олиш учун хориж компаниясининг манфаатларини илгари сурган. Бунинг оқибатида давлат ва жамият мулкига катта миқдорда зарар етган», — дейилади хабарда.

«Собиқ бош вазир, фуқаро ва собиқ бўлим бошлиғи лазомида мен саволларга жавоб беришим керак. Мени ушлаб туришларидан хавотирим йўқ. Чунки ушлаб туришлари учун асос бўлиши керак. Масалан, фуқаро қонунни бузиши керак. Мен эса тозаман», — дейди Исаков.

ИЭСнинг модернизацияси бўйича Сапар Исаков уч бора МХҚга чақирилган, бироқ собиқ бош вазир «ҳеч қачон коррупцияга алоқадор бўлмаганлиги сабаб» ўзининг ушлаб турилишига ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидлаган.

 

Изоҳ билдириш