40686

Эрон бўйича халқаро коалицияни тузишда қийинчиликлар юзага келиши мумкин

Дунё 31 май 15:41 130

Европа иттифоқининг АҚШдаги элчиси Дэвид О’Салливаннинг маълум қилишича, Қўшма Штатларнинг Эрон билан ядровий битимдан чиқиши ноядровий масалаларга ечим топиш бўйича халқаро коалицияни тузишда қийинчиликлар келтириб чиқаради. Бу ҳақда Kun.uz nashri РИА Новостига асосланиб хабар бермоқда.

«Европа томонининг энг асосий афсусларидан бири – биз АҚШнинг Эрон ядровий битимидан чиқиш бўйича қарори бошқа масалалар бўйича ҳаракатни янада қийинлаштириб қўйиши мумкин эканидан хавотирдамиз», – деди О’Салливан.

Унинг қўшимча қилишича, Эрон билан алоқадор бошқа муаммоларга ечим топиш учун халқаро коалицияни ташкил этиш ҳаракати бўйича қўшимча қийинчиликлар юзага келиши мумкин.

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий битимидан чиқиши ҳақида 8 май куни маълум қилди. Кейинчалик Қўшма Штатлар етакчиси Эрон билан янги келишув имзоламоқчи эканини билдирди. Унинг фикрича, 2015 йилда Россия, Британия, Хитой, Франция, Германия ва АҚШ томонидан имзоланган битим етарли даражада самарали эмас.

Изоҳ билдириш