4060

Туркияда ҳарбий вертолёт қулаб тушди

Дунё 18 апрель 21:16 277

18 апрель, сешанба куни Туркия шарқидаги Тунжели провинциясида вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақида NTV телеканали хабар берди.

Манбага кўра, вертолёт бортида 14 киши бўлган. Улардан 8 нафари – полиция ходимлари ва икки судья.

Таъкидланишича, Sikorsky вертолёти Туркия полиция департаментига тегишли.

Провинция губернаторининг тахминларига кўра, вертолётнинг қулашига ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Воқеа жойига қутқарувчилар жўнатилган.

Жабрланганлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумотлар йўқ.

Изоҳ билдириш