4019

​Истанбулда референдум натижаларидан норозилар намойиш ўтказди

Дунё 18 апрель 14:47 227

Норозилик намойиши қатнашчилари “Биз ҳақмиз, ғалаба биз томонда!” деган шиор билан чиқди, деб хабар берди News.mail.ru нашри.

Якшанба куни Туркияда ўтказилган референдум натижаларидан норози бўлган икки мингга яқин одам Истамбулнинг Осиё қисмидаги Кадике туманида намойиш ўтказишди.

Мингга яқин одам эса Бешиктош туманида намойиш ўтказишди. Мазкур намойишлар тинч йўл билан ўтди, деб хабар берилганига қарамай, Анталиядаги норозилик намойишида 13 киши қамоққа олингани маълум бўлди.

Туркияда 16 апрель куни бўлиб ўтган референдумда мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритиш тарафдорлари ғалаба қозонди. Дастлабки маълумотларга кўра, референдумга келган 86 % фуқародан 51,3 фоизи Конституцияга ўзгартириш киритиш тарафдори бўлди. Унга кўра, Туркияда парламент ўрнига президент бошқаруви йўлга қўйилади ва бош вазир лавозими бекор қилинади. Президент эса вице-президент, вазирлар, суд Коллегияси аъзолари ва прокурорни тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Изоҳ билдириш