3938

Туркия ҳукумати мамлакатдаги фавқулодда ҳолат тартибини яна 3 ойга узайтирди

Дунё 18 апрель 9:45 252

Туркия бош вазири ўринбосари Нўмон Куртулмушнинг баёнот беришича, мамлакат ҳукумати жумҳуриятдаги фавқулодда ҳолат тартибини яна 3 ойга узайтиришга қарор қилди. Шу ҳақидаги расмий сўров Туркия парламентига киритилади, деб хабар қилмоқда Anadolu нашри.

«Туркия миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда ҳолат тартибини яна 3 ойга узайтириш бўйича таклифи бор. Биз бу қарорни қабул қилдик. Чоршанба куни у парламент тасдиғига киритилади», — деган Куртулмуш

Аввалроқ, Туркия миллий хавфсизлик кенгаши ҳукуматга фавқулодда ҳолаттартибини 3 ойга узайтиришни тавсия қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, фавқулодда ҳолат 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси ҳарбий давлат тўнтаришига муваффақиятсиз уринишдан сўнг жорий қилинган эди.

Изоҳ билдириш