3935

Пхеньян: ядро уруши исталган вақтда бошланиши мумкин

Дунё 18 апрель 9:40 326

Шимолий Кореянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари  Ким Ин Рён АҚШ туфайли ядро уруши исталган лаҳзада бошланиши мумкин, деб айтмоқда. Бу ҳақида РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ким Ин Рённинг айтишича, АҚШ Корея яриморолида ядро урушига олиб келиши мумкин бўлган хавфли вазиятни вужудга келтирди. Унинг айтишича, бу тинчлик ва барқарорликка жиддий хавф солади.

«Шимолий Корея америкаликлар истаётган ҳар қандай ҳарбий режаларга жавоб беришга тайёр», деб айтди дипломат.

Унинг таъкидлашича, Шимолий Корея ўз раҳбарияти лозим деб топган исталган вақтда ядро синовини ўтказишга тайёр.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг матбуот котиби президент Шимолий Кореяга нисбатан амалга оширадиган ҳаракатларини ошкор қилмаслигини айтганди.

Изоҳ билдириш