3919

Хитойда энг кўп қидирилаётган коррупционерлардан бири ўзини полицияга топширди

Дунё 18 апрель 8:40 308

Хитой ҳукумати томонидан энг кўп қидирилаётган 100 коррупционердан бири Ли Шицяо Канададан қайтиб, ўзини полицияга топширди. Бу ҳақида ХХР Компартиясининг Интизомни текшириш бўйича марказий комиссияси ахборотида қайд этилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

2015 йил апрель ойида Хитой хорижга қочган коррупция билан боғланган мансабдор шахслар ва Коммунистик партия аъзоларини тутиш бўйича«Самовий тармоқ» номи остидаги кампанияни бошлади. Хитой ҳукумати Интерполга коррупцияда гумон қилинаётган энг кўп қидирилаётган 100 киши номини тақдим этди. Интерпол ушбу шахсларга нисбатан «қизил огоҳлантиришлар» эълон қилди.

Маълум бўлишича, кўп йиллардан бери Канадада беркинаётган Ли Шицяо ушбу рўйхатнинг 75-ўрнида бўлган.

Аввал Чжэцзян провинцияси Нинбо шаҳри мол-мулклари бўйича компанияда бошқарувчи бўлиб ишлаган Шисяо Канадага 2009 йил апрелида қочиб кетган.

Таъкидланишича, Ли Шицяо 100 қочоқ коррупционер ичида Хитой ҳукумати томонидан мамлакатга қайтаришга эришилган 40-гумонланувчи бўлди.

Изоҳ билдириш