38806

Қрим кўпригининг очилиши – трансляция якунланди

Дунё 15 май 17:15 508

Айни дамда Қрим ярим оролини Россия ҳудуди билан боғлаб турувчи узунлиги 19 километр бўлган улкан кўприкнинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Қрим кўпригининг очилиш маросимида Россия президенти Владимир Путин иштирок этмоқда. Россия ҳудудида энг узун бўлган Қрим кўприги қурилиши 2014 йилда бошланган эди. Режа бўйича кўприк қурилиши 2018 йилнинг декабрида якунланиши керак эди. Кўприк қурилиши икки қирғоқ томонидан бир вақтда бошланган ва муддатидан 8 ой олдин якунланди.

Янги кўприкдан биринчи бўлиб унинг қурилишида бевосита иштирок этган қурувчилар ва қурилиш техникаси ўтмоқда.

Изоҳ билдириш