38770

Сурия қуролланган мухолифати вакиллари музокараларда қатнашиш учун Остонага келди

Дунё 15 май 15:13 340

Сурия қуролланган мухолифати вакиллари мамлакатдаги вазиятни мувофиқлаштириш бўйича халқаро учрашувда иштирок этиш учун Остонага келди. Бу ҳақда «ТАСС» берган маълумотига таяниб, Daryo.uz хабар берди.

«Сурия қуролланган мухолифати вакиллари бугун эрталаб Остонага келди. 24 кишидан иборат делегацияга Аҳмад Тома (2017 йили ар-Риёд музокаралари бўйича тузилган қўшма қўмита вакили) раҳбарлик қилмоқда», – дейди Жайнақов.

Сурия бўйича асосий мажлис маҳаллий вақт билан соат 15:00 га белгиланган.

14 май, душанба куни Суриядаги вазиятни ҳал қилиш бўйича Остона музокараларининг тўққизинчи босқичи бошланди. Музокаралар давомида томонлар Суриядаги мавжуд вазиятни таҳлил қилади. Минтақада инқирозни бартараф қилиш бўйича кейинги жараёнларни ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинади.

14 май, душанба куни икки ва кўп томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Асосий мажлиснинг 15 май, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ делегацияси Сурия масаласи бўйича Остонада бўлиб ўтадиган музокараларда қатнашмайди.

Изоҳ билдириш