3855

Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Дунё 17 апрель 15:54 336

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилган.

Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-полковник Қобул Бердиев ва Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 2016 йилнинг 29 ноябрь куни Москва шаҳрида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни ва икки мамлакат ҳарбий идоралари ўртасида 2017 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режасини имзолаганди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни «Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолаганди.

Изоҳ билдириш