38369

Путин: Қозоғистон етакчиси фаол ва истеъдодли раҳбар

Дунё 10 май 12:58 360

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоевни фаол ва истеъдодли раҳбар деб атади, ва у ўз атрофида самарали ишлай оладиган, ёш ва кучли мутахассисларни тўплай олганини алоҳида таъкидлаб ўтди, деб хабар қилди РИА Новости.

«Тўғрисини айтганда, Нурсултон Абишевичда мени ҳар доим хурсанд қилиб, ҳайратлантириб келган жиҳат шу-ки, ахир у, ҳали совет давридаёқ ёрқин карьера қила олган, ва яна ўзининг совет ўтмишига қарамай, унинг келажакка интилган инсонлиги таажжубга солади», — деди Путин Қозоғистон президенти телерадиомажмуасига берган интервьюсида.

Россия президенти шунингдек, Назарбоев ўзини кучли инсонлар билан ўраб олишга қўрқмаслигини қайд этиб ўтди. «У, биринчидан, ўз атрофида ишбилармон ва самарали ишлай оладиган одамларни тўплашни билади ва ёнига кучли одамларни қўйишдан қўрқмайди. Бу ҳар қандай кучли раҳбарнинг алоҳида ажралиб турадиган жиҳатидир», — деди Россия етакчиси.

Путин шунингдек, Назарбоевни фаол ва истеъдодли раҳбар деб атади.

Изоҳ билдириш