38258

Путин собиқ СССР давлатлари аҳолисини Ғалаба куни билан табриклади

Дунё 8 май 15:00 1 092

Россия президенти Владимир Путин собиқ СССР мамлакатлари етакчиларини ҳамда Грузия ва Украина аҳолисини Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 73 йиллиги билан табриклади, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Россия президенти Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Абхазия, Жанубий Осетия етакчилари, шунингдек, Грузия ва Украина фуқароларига ўз табрикномасини йўллаган.

«Россия президенти табрикномасида Ғалаба куни — Ватанни ва бутун инсониятни фашизмдан қутқариш йўлида уруш фронтларида елкама-елка курашган, фронт ортида катта жасорат билан меҳнат қилган бизнинг халқларимизнинг тенгсиз қаҳрамонлиги ва бирдамлиги рамзи, муқаддас сана эканлиги қайд этилган», — дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш