38210

Масжидда портлаш. Камида 17 киши ҳаётдан кўз юмган

Дунё 8 май 10:32 2 221

Афғонистоннинг Хост шаҳрида жойлашган масжидлардан биридаги портлаш натижасида, оҳирги маълумотларга кўра камида 17 киши ҳалок бўлди, 34 киши тан жароҳатлари олди.

“Reuters” ахборот манбасининг маҳаллий полиция вакилларига таяниб берган маълумотига кўра, пешин намозидан кейин сайловчиларни рўйхатга олиш пайтида амалга оширилган.

Тахминларга кўра, бомба террорчи-ҳудкуш томонидан портлатилмаган, балки масофадан туриб бошқарилган.

Полициядан ҳабар қилишларича, портлаш аввалдан қолдириб кетилган портловчи мослама ёрдамида амалга оширилган. Воқеа учун жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, яқинда мазкур мамлакатда фуқароларни парламент ва маҳаллий вакиллик органлари сайловларида иштирок этишлари учун рўйхатдан ўтказиш жараёнлари бошланган эди. Мазкур ишлар, жумладан, масжидларда амалга оширилмоқда.

Изоҳ билдириш