38183

Россия ҳукумати истеъфога кетди

Дунё 8 май 8:35 1 132

Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев вазирлар маҳкамасининг ваколати тугагани ҳақидаги фармойишни имзолади, деб хабар беради «РБК». Россия Конституциясининг 116-моддаси ва «Россия ҳукумати тўғрисида»ги Федерал конституциявий қонуннинг 35-моддасига мувофиқ Россия ҳукумати янги сайланган президент олдида ўз ваколатларини топширади», – дейилади хабарда.

7 майдан эътиборан Владимир Путин Россия президентлигига тўртинчи бор сайланиб, вазифасига киришганидан сўнг, Россия Конституциясига биноан Путин икки ҳафта муддатда Россия парламентининг қуйи палатаси – Думага янги бошлиқ ва аъзолар тайинлаши керак.

Изоҳ билдириш