3817

Чехия қочоқларни қабул қилишдан бош тортди

Дунё 17 апрель 12:41 267

Чехия Евроиттифоқнинг 1,6 минг кишидан иборат квотаси доирасида атиги 12 нафар қочоқни қабул қилди ва қолганларини мамлакатга киритиш ниятида эмас. Бу ҳақида Чехия ички ишлар вазири Милан Хованец маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».

Унинг cўзларига кўра, хавфсизлик хизматлари томонидан Италия ва Грецияда бўлиб турган муҳожирларни текшириш бир неча ҳафта, ҳатто ойларга чўзилмоқда ва катта қийинчиликларга дуч келмоқда.

«Бу одамлар текширув вақтида жойларида, яъни Греция ёки Италияда бўлиб туриш истагини билдирмаяпти. Шу сабабли текширувларимизни якунладик. Қочоқларни текширмай туриб қабул қилиш эса умуман керак эмас», — дея таъкидлади Милан Хованец.

Хованец мазкур қарор Евроиттифоқни Чехияга нисбатан бир неча миллион евро миқдоридаги жазо чоралари қўллашига сабаб бўлиши мумкинлигини истисно этмади.

Изоҳ билдириш