3793

ОАВ: Колумбиядаги тунги клубда портлаш юз берди

Дунё 17 апрель 9:54 268

Колумбиядаги тунги клубда портлаш юз бериши натижасида 30дан ортиқ киши жабрланди, деб ёзади «Газета.ru» Colombia Reports газетасига таяниб. У ерда граната портлагани тахмин этилмоқда.

Ҳодиса мамлакат жануби-ғарбидаги Валье-дель-Каука провинциясининг Сан-Педро аҳоли пунктида содир бўлган, у Колумбияда шакар етиштириш бўйича асосий ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган.

Жабрланганлар орасида фермерлар ва шакарқамиш ўриш билан шуғулланувчи ишчилар бор.

Изоҳ билдириш