Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатнинг шимолий ва жанубий қисми ўртасидаги қарама-қаршилик масаласини сунъий равишда авж олдираётганларга нисбатан чора кўриши ҳақида баёнот қилди, деб хабар бермоқда Спутник Қирғизистон нашри.
Иссиқ-Кўл вилояти Тонс тумани аҳолиси билан учрашув чоғида, Қриғизистон президенти сўнгги вақтларда гўёки у мамлакатда ҳукуматни «кланлаштиришга» ҳаракат қилаётгани тўғрисида фикрларни жамоатчилик орасида тарқатишга ҳаракат кучайгани ҳақида айтиб ўтган.
«Шундай одамлар борки, улар бўлар-бўлмасга шимол ва жануб мавзусини кўтарадилар. Улар шу тариқа халқ бирдамлигига путур етказадилар. Биз ким фитна билан шуғулланаётганини кўриб турибмиз ва чоралар кўрамиз», — деб таъкидлаган Жээнбеков.
Қирғизистон раҳбари ҳеч қачон фуқароларни миллати, ижтимоий мавқеи ёки диний «келиб чиқиши»га қараб ажратмаганлигини ҳам қўшимча қилган.