3760

Афғонистон ўз армияси учун Россиядан ёрдам сўрамоқда

Дунё 16 апрель 20:33 690

Афғонистон расмий равишда Россиядан ўз армиясини таьминлаш, хизмат кўрсатиш ва малакасини ошириш учун кўмак сўраган. Бу хақида ТАСС ахборот агентлиги Афғонистон ташқи ишлар вазирлигининг сиёсат ва стратегик режалаштириш масалалари бўйича департамент директори Мухаммед Ашраф Хайдари сўзларига таянган холда маълум қилган.

Хусусан, Хайдари хозирда Афғонистон армияси Россияда ишлаб чиқарилган вертолётларга хизмат кўрсатишда қийинчиликларга дуч келаётганлигини айтиб ўтган.

Изоҳ билдириш