37515

Трамп: АҚШ энди «дунё полициячиси» бўлмайди

Дунё 1 май 10:25 504

РИА Новости  нашрининг хабар беришича, АҚШ энди дунё полициячиси бўлмайди ва бунга улкан маблағларни сарфламайди, деб таъкидлаган президент Дональд Трамп.

«Биз дунё полициячиси бўлишни борган сари кам хоҳламоқдамиз. Биз ўн йилликлар давомида улкан маблағларни дунёда тартибни сақлаб туриш учун сарфладик. Биз ўзимизда тартиб ўрнатишни хоҳлаймиз, биз ўз мамлакатимизни тиклашни режалаштирмоқдамиз», — деди Трамп Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий билан биргаликда ўтказган матбуот-анжуманида.

Илгарироқ Трамп ҳажми 1,3 триллион долларлик бюджетга имзо чеккан эди. Бюджет Мудофаа ҳаражатларини 80 миллиардга кўпайтиришни назарда тутади. Мудофаага ажратиладиган маблағлар жами 700 миллиард долларни ташкил этади.

Бюджетга шунингдек, «Россия таъсирига қарши кураш» учун 250 миллион доллар миқдорида маблағлар киритилган. Шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 200 миллион доллар назарда тутилган.

Изоҳ билдириш