37363

КХДР ва КР раҳбaрлари қарағай дарахтини экдилар

Дунё 27 апрель 16:58 712

Корея Республикаси ва Шимолий Корея раҳбарлари бугунги учрашувлар доирасида тинчлик ва ривожланиш рамзи сифатида қарағай дарахтини экдилар.

Корея Республикаси ва Шимолий Корея раҳбарлари бугунги учрашувлар доирасида тинчлик ва ривожланиш рамзи сифатида қарағай дарахтини экдилар.

Мамлакат раҳбарлари дарахт илдизини яриморолнинг турли чеккаларидан, Шимолдаги Пэктусан ва Жанубдаги Халласан тоғларидан келтирилган тупроқ билан кўмиб қўйдилар. Кейин унинг устига икки давлатнинг пойтахтларидан ўтувчи Тедонган ва Ханган дарёларидан сув олиб келинди ва экин устига қуйилди. Ташкилотчиларнинг фикрича, бу Кореянинг ва унинг аҳлигининг бирлигини англатади.

Изоҳ билдириш