37205

Туғруқхонадаги ёнғин туфайли 230 киши эвакуация қилинди

Дунё 26 апрель 15:26 728

Уфанинг Киров туманида жойлашган туғруқхонада юз берган ёнғин туфайли 230 киши эвакуация қилинди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Куватов номли республика клиник касалхонаси ёнаётганлиги ҳақида тунги соат 2:35 да хабар келиб тушган. Қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар воқеа жойига теиб келганида навбатчи ҳамширанинг хонаси ва акушер-гинекологик корпуси биноси ёнаётганлигининг гувоҳи бўлишди.

Хавфсизлик мақсадида бинодан 238 нафар одам, шу жумладан 56 нафар чақалоқ эвакуация қилинди. Улар қўшни жарроҳлик корпусига ва яқин ўртадаги туғруқхоналарга жойлаштирилди. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жароҳатланмади. Айни вақтда воқеа жойида ҳодисага ойдинлик киритиш мақсадида ФВВ ва ўт ўчириш ходимлари иш олиб бормоқда.

Изоҳ билдириш