37150

КХДР ва Жанубий Корея етакчиларининг учрашув санаси маълум бўлди

Дунё 26 апрель 10:10 304

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин жума, 27 апрель куни, Тошкент вақти билан соат 5:30да демаркация чизиғида учрашади. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Иккала Корея етакчилари биргаликда ярашув тимсолини англатувчи дарахтни экишади. Ушбу тарихий воқеа 27 апрел куни кундузи рўй бериши кутилмоқда.

Хабарга кўра, Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин встретит КХДР етакчиси Ким Чен Инни маҳаллий вақт 9.30да ҳарбий-демаркация чизиғи ёнида кутиб олади. Орадан бир соат ўтгач, жанубдаги демилитаризация қилинган ҳудуд — «Тинчлик уйи»да музокаралар бошланади. Бу музокараларга кореялараро саммит дея ном берилган.

Жанубий Корея президенти маъмурияти вакиллари иккала сиёсатчи қарағай дарахтини экишлари ҳақида маълумот берган. Дарахт ёнида ўрнатиладиган ёдгорлик тахтасида «Бу ерда Тинчлик ва Фаровонлик томир отган» деган сўзлар ўйиб ёзилган бўлади.

Изоҳ билдириш