36992

Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга сафари якунланди

Дунё 24 апрель 20:10 366
Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга сафари якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Ташрифнинг иккинчи куни давлат раҳбарлари Хоразм вилоятида бўлишди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Урганч туманидаги “Улли ҳовли”, Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўрди.

Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди.

Шунинг билан Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга икки кунлик давлат ташрифи ўз якунига етди.

Изоҳ билдириш