3590

Хитойда юк машинаси дафн маросимига кетаётган кишиларга келиб урилди, қурбонлар бор

Дунё 14 апрель 15:13 302

Хитойда юк машинаси дафн маросимига кетаётган кишиларга келиб урилди

Хитойнинг Сичуань вилоятида юк машинаси дафн маросимига кетаётган кишиларга келиб урилди, тўрт киши ҳалок бўлди, саккиз инсон жароҳатланди. Бу ҳақида «NTV» нашри хабар берди.

Ҳодиса Наньчун шаҳар округининг Наньбу аҳоли пунктида эрталабки вақтларда рўй берган. Дафн маросимига кетаётган кишилар йўл чети бўйлаб ҳаракатланишаётганда, уларга машина келиб урилган.

Жароҳатланганлар касалхонага олиб кетилди. Ҳодиса сабабларини ўрганиш ишлари бошлаб юборилган.

Изоҳ билдириш