3584

Ливия қирғоқларида қарийб 100 мигрант қидирилмоқда: уларни тирик топишга умид йўқ

Дунё 14 апрель 14:23 281

Ливия қирғоқларида африкалик камида 97 мигрант қидирилмоқда. Уларнинг орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Ливия соҳил қўриқлаш хизматининг маълум қилишича, мигрантларнинг кемаси чўкиб кетган.

Ҳозиргача 23 кишини қутқаришга муваффақ бўлинди. Қутқарув операцияси давом этмоқда, аммо қолган мигрантларни тирик топишга деярли умид йўқ.

Ливия Ўртаер денгизи орқали Европага бормоқчи бўлган мигрантлар учун муҳим транзит пункти ҳисобланади.

Халқаро миграция ташкилоти маълумотига кўра, жорий йилда Ливия соҳилларида камида 590 қочқин бедарак йўқолди.

Изоҳ билдириш