3581

АҚШнинг Афғонистонга йўллаган зарбаси оқибатида 36 жангарини ўлдирди

Дунё 14 апрель 14:15 332

АҚШнинг Афғонистонда энг кучли ноядровий бомбани қўллаган ҳолда амалга оширган авизарбаси натижасида ер остида яширинган 36 нафар ИШИДчи ўлдирилди.

Афғонистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳужум туфайли тинч аҳоли вакилларига зарар етмаган.

Пентагон жумага ўтар кечаси Афғонистондаги ИШИД жангариларига қарши энг кучли ноядровий бомба қўлланганини маълум қилди.

Узунлиги 9 метр ва оғирлиги қарийб 10 тонна бўлган GBU-43 бомбаси 2003 йилда синаб кўрилган ва ҳали жанговар шароитда ишлатиб кўрилмаган эди. Бомба Нангаҳор вилоятининг Ачин туманидаги жангарилар туннелига ташланди.

Изоҳ билдириш